Ламин Ямал ўзининг болалигидаги кумири ким эканлигини айтди.
«Ўз намунамни ҳар доим Неймар деб билганман. Ха, албатта, Месси энг зўри. У тарихдаги энг зўри. Аммо мен Неймарнинг ўйинини кўпроқ севиб томоша қилардим. У қилган ишларни дўстларим билан ўйинда мен ҳам қилишга ҳаракат қилардим. Аммо бу унчалик ҳам ўхшайвермасди», – деди «Барселона»нинг 17 ёшли ҳужумчиси клуб матбуот хизматига.